баннер
25 апр 2025
07:23

    Ўзбекистон терма жамоаси FIFA рейтингида юқорилади

    FIFA март ойидаги терма жамоалар ўйинларидан сўнг янгиланган рейтингини эълон қилди.

    Унга кўра, амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси пешқамликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга 1854 очко билан Францияни ортда қолдирган Испания жойлашди. Кучли учликни Франция якунлаб берди.

    Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона юқорилаб, 57 ўринга чиқиб олди. «Оқ бўрилар» Япония (15), Эрон (18), Жанубий Корея (23), Австралия (26) ва Қатар (55) терма жамоаларидан сўнг Осиё қитъасида олтинчи ўринда бормоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Қирғизистон (1:0) ва Эрон (2:2) терма жамоалари билан баҳс олиб борди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech