Ўзбекистон ТИВ раҳбари Пекин шаҳрида Ипак йўли жамғармаси директорлар кенгаши раиси билан музокаралар ўтказди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойга ташрифи давомида кеча Пекин шаҳрида Ипак йўли жамғармаси директорлар кенгаши раиси Цзюнь Чжу билан учрашди.

    «Ипак йўли жамғармаси директорлар кенгаши раиси Цзюнь Чжу хонимга самимий қабул ва Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга фаол қизиқиш билдиргани учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.

    — Дарҳақиқат, кўпроқ сайёҳлик йўналишлари яратиш, "яшил" энергия ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янада яхши инфратузилмани барпо этиш ва бошқа кўплаб йўналишлар нафақат мамлакатимиз равнақига хизмат қилади, балки бир-бирига боғловчи кўприк сифатида улкан минтақага ҳам фойда келтиради».

    2014 йилда ташкил этилган Ипак йўли инвестиция жамғармаси Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди ва савдо ҳамкорлигига кўмаклашади. Айни пайтда ушбу жамғарма мамлакатимизда йирик сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон томони билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates