Ўзбекистон ва Буюк Британия туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

    Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга ташрифи доирасида Маданият, медиа ва спорт ишлари вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Иан Аскоф билан учрашув бўлиб ўтди.

    Музокаралар чоғида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу йўналишидаги ҳамкорликнинг икки томонлама меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, мамлакатлар ўртасида ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Буюк Британияда ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирок этиш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича доимий алоқаларни, шу жумладан экспертлар даражасида давом эттириш юзасидан келишувга эришилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates