Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги битим кучга кирди

    Ўзбекистон-Эрон ўртасида соддалаштирилган виза режими жорий этилди.

    13 октябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди.

    Ушбу Битим Эрон Ислом Республикаси Президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга (Самарқанд шаҳри) буюрган расмий ташрифи доирасида имзоланган.

    ТИВ Шартнома-ҳуқуқ департаменти маълумотига кўра, мазкур ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб, унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

    Ҳужжатда икки давлат ўртасида бевосита сайёҳлар алмашувини ташкил қилиш, ишбилармонлик ва илмий соҳадаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муштарак келишув ўз аксини топган.

    Мазкур ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги масъул этиб белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates