Ўзбекистон ва Франция ўртасида кооперация изчил ривожланяпти

    Бизнес 14 январ 2022 1139

    Тошкентда Франциянинг «Schiever» компаниясига қарашли «bi1» чакана савдо дўконлари очилди.

    Франциялик ҳамкорлар мамлактимизда амалга оширилаётган ижобий ислоҳотларга катта қизиқиш билан қаряти. Бугун Ўзбекистонда Франциянинг кўплаб йирик компаниялари фаолият олиб боряпти. Улар орасида «Airbus», «Total Eren», «Orano», «Suez», «Veolia», «Renault», «Carrefour» ва бошқалар бор.

    Кеча Тошкент шаҳрида Франциянинг «Schiever» компанияси таркибидаги чакана савдога ихтисослашган «bi1» дўконларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев, Франциянинг Тошкентдаги элчиси Орелия Бушез ва «Schiever» компанияси президенти Винсент Пик шунингдек, Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман ҳокимликлари вакиллари иштирок этди.

    Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси мазкур лойиҳа мамлакатимиз раҳбарининг чет элда истиқомат қилувчи ҳамюртларимизга эътиборидан руҳланган, Францияда истиқомат қилаётган ватандошимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилганини маълум қилди.

    Айтиб ўтиш жоизки, «bi1» чакана савдо дўконлари Европа сифати андозалари асосида иш олиб боради. Ушбу тармоқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулот сифатини халқаро стандартлар асосида етказиш, шунингдек, маҳаллий брендларни ривожлантириш имконини ҳам беради. Энг муҳими, «bi1» дўконлари маҳаллий аҳолига арзонлиги билан қулайлик яратиши баробарида иш билан таъминлаш манбаларидан бири бўлади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates