Ўзбекистон ва Испания ўртасида инвестициявий ва саноат ҳамкорлиги фаоллашади

    Бизнес 1 март 2023 816

    Жорий йил 1 мартда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Испания Саноат, савдо ва туризм вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон-Испания бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Форумда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Ойбек Хамраев, Испания саноат, савдо ва туризм вазирининг ўринбосари Шиана Мендез, икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва 100 дан ортиқ етакчи компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

    Тадбирда Ўзбекистонда амалга оширилаётган валюта бозорини либераллаштириш, солиқлар сонини қисқартириш, эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш, Тараққиёт стратегиясини қабул қилиш, маъмурий ислоҳотларни ўтказиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, саноат сиёсатини юргизиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа ислоҳотлар самарадорлиги таъкидланди.

    Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ Преференциялар тизими бенефициари мақомини олди ва ЖСТга аъзо бўлиш бўйича фаол ҳаракат қиляпти. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли инвестициявий муҳит яхшиланиб, ташқи савдо ҳажми ошиб боряпти.

    GSP+ бенефициар мақоми туфайли 2022 йилда Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа Иттифоқи бозорига экспорти 50 фоизга, Испания бозорига эса қарийб 2,5 баробарга ошди.

    Тадбир давомида Ўзбекистон томони иқтисодиётнинг устувор тармоқларида икки томонлама сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш учун икки мамлакатнинг рақобатбардош устуворликларидан фойдаланишни кучайтириш бўйича ташаббуслар билан чиқди. Энг истиқболлилари - автомобилсозлик ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, аҳолига хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани ривожлантириш йўналишларидир.

    Форум доирасида делегациялар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар диққат марказида савдо, инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича навбатдаги қўшма қадамлар бўлди. Музокаралар давомида фармацевтика, тўқимачилик, рангли металлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электр жиҳозларини ўзаро етказиб бериш ҳажмини ошириш, савдо уйлари очиш, «Made in Uzbekistan» ва «Made in Spain» қўшма бизнес-форумлари ва кўргазмаларини ўтказиш орқали фойдаланилмаётган ресурс ва имкониятларни сафарбар этишга келишиб олинди.

    Форум якунлари бўйича Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сув хўжалиги ва сув тозалаш иншоотларини қуриш соҳасида, шунингдек, ипакчилик ва қоракўлчиликни ривожлантиришга янги ёндашув ва технологияларни жорий этиш бўйича қатор келишувлар имзоланди. Бундан ташқари, бизнес-форум дастури доирасида B2B музокаралари ҳам ўтказилди.

    Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир якунлари бўйича икки томонлама товар айирбошлашни кенгайтириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, ўзаро кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар очиш доирасида келгусида биргаликда амалга ошириладиган чораларни қамраб олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates