Ўзбекистон ва Жанубий Корея авиация маъмуриятлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

    Аввал хабар берилганидек икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар натижасига кўра томонлар ўртасида Англашув меморандуми имзоланди ва қуйидаги келишувларга эришилди.

    Икки мамлакат ўртасида тайинланган авиакомпаниялар сони бўйича чекловлар бекор қилинди;

    Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги амалдаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томон авиакомпаниялари учун ҳафтасига 10 тадан 24 тага ошириш ҳуқуқи берилди;

    Бу эса ўз ўрнида бугунги кунда мамлакатимизда хорижий сайёҳларни Ўзбекистонга жалб этиш бўйича давлат даражасида олиб борилаётган сиёсат доирасида икки мамлакат ўртасида ҳар бир томон авиакомпанияларига ҳафтасига 24 тадан, икки мамлакат ўртасида жами 48 та авиақатновни амалга ошириш имконини беради.

    Бунда, ҳар икки давлат тайинланган авиакомпанияларига ҳар бир томондан Тошкент ва Сеул шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 12 тагача, Кореянинг ҳудудий вилоятларидан Тошкент шаҳрига ҳафтасига 4 тагача;

    Ўзбекистоннинг ҳудудий вилоятларидан Сеул шаҳрига ҳафтасига 4 тагача, Ўзбекистон ва Корея ҳудудий вилоятлари ўртасида ҳафтасига 4 тагача мунтазам авиақатнов амалга ошириш ҳуқуқи берилди;

    Шунингдек, ҳар икки томон авиакомпаниялари учун Жанубий Кореянинг “Жежу” ҳамда Ўзбекистоннинг “Самарқанд” халқаро аэропортларида эълон қилинган махсус “Очиқ осмон” режимидан икки томонлама фойдаланиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Мазкур эришилган келишувлар икки мамлакат ўртасида савдо ва иқтисодий алоқаларининг ривожланиши, йўловчи, юк ва товар айланмалари ҳажмининг ортиши ҳамда Кореялик сайёҳларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига жалб этиш учун хизмат қилади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates