Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

    Ҳарбий 20 октябр 2022 2110

    Жорий йил 19 октябрда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация Озарбайжонга борди.

    Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов меҳмонларни мамлакатга ташрифи билан қутлар экан, уларни Озарбайжонда кўришдан мамнунлигини билдириб, икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик дўстлик ва қардошлик муносабатларига асосланганини таъкидлади.

    Ўз навбатида Баҳодир Қурбонов Озарбайжонга ташрифидан мамнунлигини қайд этилиб, самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва яқинлашиб келаётган Ғалаба байрами билан табриклади.

    Шунингдек, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди.

    Сўнгра икки мамлакат Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси имзоланди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates