Ўзбекистон ва Қирғизистон киноижодкорлари ҳамкорликда филм яратишади

    Учрашувда Ч.Айтматовнинг "Соҳил бўйлаб чопаётган олапар" номли ҳикояси асосида бадиий филмни ҳамкорликда яратиш тўғрисида меморандум имзоланди.

    2023 йил 20 ноябрь куни И-Бишкек халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори ўринбосари Ш.Ризаев ҳамда Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳузуридаги Кинематография департаменти директори А. Бекболотов, Қирғизистон Республикаси кинематографлар уюшмаси раиси Т.Кулмендеев, Кинематография департаменти халқаро бўлими раҳбари Э. Мамитова билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ч.Айтматовнинг "Соҳил бўйлаб чопаётган олапар" номли ҳикояси асосида бадиий филмни ҳамкорликда яратиш тўғрисида меморандум имзоланди.

    Томонлар умуминсоний қадриятларни юксак даражага кўтаришга қодир бўлган буюк ёзувчи асарларини экранлаштиришнинг долзарблигини таъкидладилар.

    Учрашув дўстона муҳитда бўлиб ўтди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates