Сенатор Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқоти форумида иштирок этди

    Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфова Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқоти форумида иштирок этди.

    “Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик: Марказий Осиё минтақаси ва Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда аёлларнинг роли” мавзусидаги форумда Марказий Осиё давлатлари парламентларининг аёл вакиллари, фаол хотин-қизлар, қатор халқаро ташкилотларнинг эксперт ва мутахассислари ҳам иштирок этди.

    Иштирокчилар тинчлик ўрнатишда аёллар етакчилиги, иқлим ўзгаришига гендер мослашуви ва трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Сўнгги йилларда мулоқот минтақада тинчлик, хавфсизлик ва гендер тенглик масалаларини муҳокама қилиш учун талаб этилган платформага айланди.

    2021–2023 йилларда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг мазкур Форумга раислиги доирасида эришилган ютуқларга алоҳида урғу берилди.

    Ушбу даврда гендер тенглик ва аёлларни қўллаб-қувватлаш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди. Гендер истиқболларини миллий сиёсатга интеграция қилиш, рақамли инклюзивликни кенгайтириш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда атроф-муҳит барқарорлиги ва тинчлик ўрнатишда аёллар етакчилигини кучайтириш бўйича муҳим ютуқларга эришилди.

    2024 йилда Қирғизистон раислиги даврида ушбу ташаббусларни амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилди.

    Сенатор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган чора- тадбирларга батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, Г.Маъруфова 2025 йилда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш бўйича глобал ҳаракатга асос бўлган асосий ҳужжат – Пекин ҳаракатлар платформаси қабул қилинганига 30 йил тўлишини таъкидлаб ўтди.

    Форум якунлари бўйича минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва минтақавий миқёсда қарорлар қабул қилиш жараёнларида хотин-қизларнинг ролини кучайтиришга қаратилган тавсиялар қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates