Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг янги қирралари очиляпти

    Туризм 19 сентябр 2024 311

    Москва шаҳридаги ВДНХ кўргазмалар мажмуасидаги Ўзбекистон миллий павильонида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

    “Россия Федерациясида Ўзбекистон туризми йили” доирасида бўлиб ўтган тадбир Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида Москва ва Москва области сайёҳлик бизнесининг 60 дан ортиқ вакиллари учун ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, янги сайёҳлик йўналишлари ҳақида маълумот берди.

    Россия томонидан Давлат Думасининг Туризм ва туристик инфратузилмани ривожлантириш қўмитаси раиси Сангажи Тарабаев, Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвач, Москва мэри аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари, Москва Туризм қўмитаси раҳбари Евгений Козлов, Россия Туроператорлари Ассоциацияси ижрочи директори Мая Ломидзе сўзга чиқдилар.

    Тадбирлар давомида “Russian Traveler” журналининг Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган махсус сони тақдим этилди.

    Шунингдек, ўзбек халқининг бой маданияти, анъаналари, гўзал манзаралари, ошхонаси ва меҳмондўстлиги ҳақида сўз боради.

    Иккита мамлакатнинг туризм сектори вакиллари учун тажриба алмашиш ва янги бизнес алоқаларини ўрнатиш мақсадида B2B ва B2G форматларида учрашувлар ташкил этилди.

    Меҳмонларга мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий меросини очиб берувчи “Ўзбекистон” павильонига экскурсия уюштирилиб, тадбир иштирокчилари ўзбек таомларидан татиб кўрдилар ва Ўзбекистоннинг бой маданияти билан яқиндан танишдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates