Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

    Саудия Арабистонининг «An-Nahar news» газетасида «Ўзбекистон Саудия Арабистони билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

    Нашрда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг 7-йиғилиши арафасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида аъзолик бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома имзолангани маълум қилинган. Қайд этилганидек, бу билан Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича якуний келишувни имзолаган давлатлар сони яна биттага ошди.

    Мақолада, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида Саудия Арабистони билан товар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протокол имзолангани хабар қилинган.

    «Баённома 15 ноябрь куни Жаҳон савдо ташкилотининг Женевадаги қароргоҳида Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Aзизбек Ўрунов ва Саудия Арабистонининг ЖСТдаги элчиси Сақр ал-Муқбел томонидан имзоланди, - деб ёзган нашр. – Маросимда, шунингдек, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси Жамшид Хўжаев иштирок этди».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates