Ўзбекистон ва Венгрия туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди

    Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Венгрияда Миллий иқтисодиёт вазирлиги, Туризм агентлиги ва «WizzAir» авиакомпанияси вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди, музокараларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасидаги кўплаб йўналишларда ўзаро муносабатларнинг дўстона хусусияти қайд этилди, бу эса туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай замин яратаётгани таъкидланди.

    Томонлар ахборот технологияларини жорий этиш, туризм соҳасида махсус рақамли дастурларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашдилар ҳамда Венгрия йирик оммавий ахборот воситалари вакиллари, блоггерлар ва туроператорлар учун Ўзбекистон туризм маҳсулотини илгари суриш мақсадида пресс-тур ва инфо-тур ташкил этиш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришга Венгрия инвестицияларини жалб этиш чораларини кўриш тўғрисида келишиб олдилар. Бундан ташқари, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида «WizzAir» халқаро рейслари ва интернет сайтларида ҳамкорликда реклама кампаниясини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

    Ташриф доирасида Туризм қўмитаси делегацияси Венгрия туризм агентлигининг 50 дан ортиқ вакиллари, икки мамлакатнинг энг йирик сайёҳлик уюшмалари ва компаниялари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти тақдимотини ўтказди. Тақдимот давомида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти, маданий мероси, тарихи, анъаналари ва гастрономияси ҳақида батафсил маълумотлар берилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates