Ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда «Ўзбек давлат цирки» республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган Хаким Зарипов цирк санъати сирларини ёшларга ўргатиб, ярим асрдан зиёд жаҳон аренасида томоша кўрсатиб келаётган Зариповлар сулоласи вакилларидан бири эди.
Х.Зарипов умри давомида цирк манежида «яшади» ва 1946 – 1997 йиллар давомида цирк санъатининг устаси, иқтидорли чавандози, ҳайвон ўргатувчиси, масхарабоз, кино актёри, каскадёр сифатида жаҳон цирки тарихидан муносиб ўрин эгаллади.
Хаким Зарипов ўзбек цирки санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келаётган уста, бадиий ва ижодий гуруҳ раҳбари, отасининг ишини муносиб давом эттирган, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган томошаларда қатнашиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган, бутун дунёга ўзбек циркини таништирган артист сифатида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган меҳнат фахрийси эди.