Ўзбекистон халқаро ислом академиясида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилди

    Жорий йилнинг 9-11 июль кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бакалавриатнинг «Исломшунослик» ва «Диншунослик» таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтди.

    Абитуриентлар ижтимоий фанлар ва чет тилидан гапириш бўйича имтиҳонни топширдилар.

    Имтиҳон жараёнларидан аввал Академия Қабул комиссияси мутасаддилари томонидан имтиҳон ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида тушунча берилди. Тартибни бузган абитуриентларга нисбатан далолатнома тузилиб, ўша вақтнинг ўзида улар имтиҳондан четлаштирилиши ҳақида огоҳлантирилди. Жараён адолатли ва шаффоф тарзда ўтказилиш мақсадида онлайн трансляция қилинди.

    Академия ҳовлисида эса абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш ва имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш учун махсус жойлар ташкил этилди.

    Шунингдек, имтиҳон пайтида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг вақтини мазмунли ўтказиш учун Академия ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолар – Шайх Хованди Тоҳур, Тўлабек (Қалдирғочбек) ҳамда Юнусхон мақбараларига зиёрат ташкил этилди.

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси масъул ходимлари меҳмонларга машҳур алломалар ҳақида маълумот беришди.

    Шу ернинг ўзида алломалар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

    Бундан ташқари, имконияти чекланган абитуриентлар учун махсус хоналар ташкил этилиб, имтиҳон топширишлари учун шароит яратилди.

    Ижодий имтиҳонларни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров кириш сўзи билан очиб бераркан, абитуриентларга омад тилади.

    Академия ректори ислом илм-фани ва маданиятининг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб беришда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг аҳамияти юқори эканини таъкидлади.

    Дарҳақиқат, бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академияси дунёдаги етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот марказлари орасида ўз нуфузига эга бўлиб бормоқда. Исломшунослик, Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар ҳамда Мумтоз шарқ филологияси каби факультетлар, 10 дан ортиқ кафедралар фаолият юритмоқда.

    Академия ректори ўз сўзида давом этаркан, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ҳассос соҳа – муқаддас ислом динини илмий нуқтайи назардан фундаментал тадқиқ этиш, улуғ алломаларимиз маънавий меросини ўрганиш орқали дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшадиган юксак салоҳиятли, рақобатбардош мутахассис кадрларни тайёрлашда тизимли ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

    Имтиҳон жараёнларини Ўзбекистон халқаро ислом академияси Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходимлари адолатли ва шаффоф ўтишини назорат қилиб бордилар.

    Зуҳра Мелибоева, талаба

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates