Ўзбекистон “Хавфсизликнинг бўлинмаслиги” тамойилини қўллаб-қувватлайди

    Ҳарбий 30 ноябр 2023 727

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Глобаллашув шароитида минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг асосий тенденциялари” мавзусида V халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.

    Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ҳарбий атташелар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, ЕХҲТ, Халқаро қизил хоч ва Қизил ярим ой қўмитаси, дунёнинг нуфузли стратегик тадқиқотлар марказлари, ШҲТ Минтақавий терроризмга қарши тузилмаси, МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши котибияти, Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Беларусm, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон каби давлатларнинг илмий-тадқиқот ва олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

    Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов анжуманни кириш сўзи билан очар экан, Ўзбекистон “Хавфсизликнинг бўлинмаслиги” тамойилини қўллаб-қувватлаган ҳолда дунё давлатлари суверенитетини таъминлаш, жаҳон ва минтақавий хавфсизликка нисбатан таҳдидларни юмшатиш, ҳарбий можароларнинг олдини олиш, тинч аҳолига нисбатан ҳарбий ҳаракатлар ва уруш қоидаларига ҳамда халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига риоя қилган ҳолда ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган фаол ташқи сиёсий фаолият олиб бораётганини эътироф этиб, ўтказилаётган конференция минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган, ўзаро келишилган ёдашувларни ишлаб чиқишда самарали мулоқот майдони бўлишига ишонч билдирди.

    Шундан кейин академик ва эксперт-таҳлил доира вакиллари ўртасида минтақада хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш ва янги имкониятларни излаш, самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича маърузалар бошланди.

    Халқаро илмий-назарий конференцияда хавфсизлик ва биргаликда олиб бориладиган ривожланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликнинг жорий ва янги тенденциялари ҳамда истиқболлари, XXI асрда технологик тараққиётни ҳисобга олган ҳолда минтақавий ҳарбий можароларнинг олдини олиш ва можародан кейинги тартибга солишда Қуролли Кучларнинг роли, минтақавий хавфсизликка таъсир этувчи давлат чегараларига дахл солувчи турли таҳдидларга қарши умумий ёндашувларни шакллантириш ва ишлаб чиқиш, экологик муаммолар ва уларнинг минтақа хавфсизлигига таъсири, сунъий интеллект ва нейротармоқнинг ривожланиши глобал шароитда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг ўзига хос жиҳатлари каби мавзулар муҳокама этилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates