Ўзбекистонда Интернет хизматидан фойдаланувчилари сони 31,0 млн.дан ортди — Шерзод Шерматов

    Рақамлаштириш 15 декабр 2022 1286

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати”да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов депутатларнинг саволларига жавоб берди.

    2022 йил 14 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини билан белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилди.

    Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов жавоб берди.

    Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2020 йил 5 майдаги тегишли фармони доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегияси асосида республика бўйлаб IT-паркнинг 7 та филиаллари ишга туширилган бўлса, 3 та вақтинчалик филиаллари ташкил қилинган.

    Шунингдек, 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Навоий вилоятларида ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан ташкил этилиши белгиланган. Ҳозирги кунга келиб IT-Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 1036 тага етказилди.

    Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 23 августдаги тегишли қарорига мувофиқ, 15 та масофавий хизматларни кўрсатиш марказлари ташкил этилиб, уларда 500 нафардан ёшлар иш билан таъминланди. Ёшларнинг стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик ҳамда IT-Парк томонидан республика бўйлаб ахборот технологиялари йўналишлари мавжуд 35 та олий таълим муассасасида стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича инкубация марказлари ташкил этилди.

    Халқ вакиллари республика бўйича рақамли инфратузилмани такомиллаштириш, ҳусусан, барча аҳоли яшаш пунктлари ва ижтимоий объектларни оптик толали алоқа ҳамда юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан саволлар беришди.

    Ш.Шерматов қайд этганидек, халқаро ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоғини ривожлантириш мақсадида Халқаро Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 2,6 баробар оширилиб, 3 200 Гбит/с.га етказилган. Магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 600 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 60 Гбит/с.га етказилган.

    Бу билан республикада интернет тезлигини оширишга, оператор ва провайдерларга Интернет хизматлари учун тарифнинг 2021 йил бошига нисбатан 25 фоизга арзонлаштиришга эришилди. Шунингдек, 2021-2022 йилларда қўшимча 102 минг км. оптик-толали алоқа линияларини қуриш орқали уларнинг умумий узунлиги 170 минг км.га етказилди.

    2020 йил якунида 2,7 млн.та уй хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг кенг полосали Интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган бўлса, сўнгги икки йилда қўшимча 1,7 млн. кенг полосали портлар ўрнатилиши натижасида жами 4,4 млн.та уй хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг кенг полосали Интернетга уланиш имконияти яратилди.

    Аҳолининг Интернет хизматидан фойдаланувчилари сони 31,0 млн.дан ортди. Шундан мобил Интернет фойдаланувчилари сони 29,5 млн.ни ташкил этади. Шунингдек, сўнгги икки йилда 22 300 та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб уларнинг умумий сони 54,0 мингтага етказилди. Республика бўйича мобил алоқа қамрови даражаси 99 фоизга, кенг полосали мобил Интернет қамрови 98 фоизга етказилди.

    Муҳокамаларга бой бўлган “Ҳукумат соати”да депутатлар мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳа истиқболига қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берди.

    Кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates