Ўзбекистонда «Lada» ва «Lada Xray» автомобиллари ишлаб чиқарила бошланди

    Саноат 21 сентябр 2021 2954

    «Lada» автомобили Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида ишлаб чиқарила бошланди, деб хабар беради республикадаги Россия автомобилларининг расмий дилери «Roodell» компанияси.

    «Ўзбекистонда «Lada» автомобили церийали ишлаб чиқарила бошланди. Йирик кузов йиғиш услубида (SKD) ишлаб чиқарилган «Lada Vestra SW» ва «Lada Xray»ларнинг дастлабки моделлари дилерлар тармоғига юборилишга тайёр», — дейилади хабарда. Компаниядан олинган маълумотларга кўра, яқин вақтларда улар қаторига «Lada Largus» қўшилади.

    «Roodell»нинг хабар беришича, «Lada» моделларининг йиғилиши Жиззах вилоятидаги «Жиззах» эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган «ADM Jizzakh» автомобиль заводида ташкил этилган.

    «Ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг энг юқори сифати ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш «Авто ВАЗ»нинг ускуналарга, технологик жараёнга ва сифат назоратига қўйилган барча талабларини инобатга олган ҳолда йўлга қўйилган. «Lada» автомобилининг жойида йиғилиши trade-in кредит дастури туфайли уни маҳаллий истеъмолчилар учун арзонлигига хизмат қилади. Ундан ташқари, локал йиғиш давлат харидида иштироки ҳисобидан мижозлар қамровини оширади. Бу эса «Lada» брендининг Ўзбекистонда мавжудлигини кенгайтиради», — деб қўшимча қилди компанияда.

    2020 йилда мамлакат бўйлаб 18та марказни ўз ичига олган «Roodell» дилер тармоғи орқали Ўзбекистонда 5 мингтадан ошиқ «Lada» автомобили сотилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates