Ўзбекистонлик ва тожикистонлик журналистлар ўзаро тажриба алмашишди

    Айни кунларда Тожикистон Журналистлари иттифоқи аъзолари Тошкент шаҳрида бўлиб турибди. Бугун Миллий матбуот марказида Тожикистондан ташриф буюрган ҳамда ўзбекистонлик журналистлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Журнастлари ижодий уюшмаси раиси Олим Ўсаров ҳамда Тожикистон Журналистлари иттифоқи раиси Зинатуллоҳ Исмоилзода сўзга чиқиб, бундай ташрифлар иккала давлатнинг оммавий ахборот воситалари фаолияти билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

    Таъкидланганидек, жорий йилнинг 7 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Тожикистон Журналистлари иттифоқи ўртасида “Ҳамкорлик Меморандуми” имзоланган эди. Ушбу келишув асосида шу йилнинг 12-16 октябрь кунлари бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Тожикистонда ижодий сафарда бўлиб қайтишганди. Энди эса тожикистонлик журналистлар Ўзбекистонга келишди. Бундай мулоқотлар икки мамлакат журналистларининг ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга.

    Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда журналистлар сўзга чиқиб, ўзлари фаолият юритаётган телевидение, радио, босма ҳамда интернет нашрлар ҳақида маълумот беришди.

    Тадбирда бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Тожикистон Журналистлари иттифоқи аъзолигига қабул қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates