Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

    Бунга жорий йилнинг 5—7 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабаб бўлиши айтилмоқда.

    Бу ҳақида “Ўзгидромед” директори ўзининг расмий манбаси орқали огоҳлантирди.

    Унга кўра, жорий йилнинг 5—7 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

    Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

    Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

    Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

    Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates