Иссиқкўлда сув тошқини туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

    Қирғизистоннинг Иссиқкўл туманида сув тошқини туфайли ҳокимият фавқулодда ҳолат жорий қилди.

    Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, қутқарувчилар сел оқибатларини бартараф этмоқда. Энг кўп Темировка қишлоғига зарар етди.

    “Сел оқими оқибатларини бартараф этиш ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбари – Иссиқкўл вилоятининг Иссиқкўл тумани ҳокимининг 2024 йил 18 августдаги 195-сон фармойиши асосида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди”, деб ёзади Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

    19 август ҳолатига кўра, Иссиқкўл тумани Темировка қишлоғида сел 100 дан ортиқ турар-жой биноларини қамраб олди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

    Сув тошқинини бартараф этиш учун ҳукумат томонидан 80 нафар қутқарувчи, 40 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти ходими, фуқаро муҳофазаси хизмати, учта мотор насоси, иккита экскаватор ва бир булдозер сафарбар этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қайд этишича, маҳаллий аҳоли табиий офат оқибатларини бартараф этишга ёрдам бермоқда, деб хабар беради kz.kursiv.media.

    “Жами 200 киши ва саккизта техника жалб қилинди. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги бўлинмасидан подполковник Н.Мирзаев бошчилигида 100 нафар қутқарувчи уч бирлик махсус техника билан жўнатилди”, дейилади Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

    Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги туристлар орасида жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.

    “Иссиқкўл вилоятида 17-18 август кунлари кучли ёғингарчилик оқибатида бир қатор аҳоли пунктларида (Қорумду ва Темировка қишлоқлари) сел оқими содир бўлди. Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезкор штабининг маълумотларига кўра, 19.08 ҳолатига кўра, аҳоли ва туристлар орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ”, дейилади Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates