Иссиқ-Кўл вилоятида сел туфайли 500 га яқин уй ва бир неча пансионатга зарар етди

    Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида кучли ёғингарчилик туфайли сел келиши оқибатида 497 та турар-жой биноси ва бир неча пансионат сув остида қолди.

    Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

    Унга кўра, Иссиқ-Кўл туманининг Булан-Соготту, Корумду ва Темир қишлоқлари, шунингдек, “Иссиқ-Кўл Аврора”, “Аврора+”, “Нептун”, “Симирам”, “Карвен 4 сезона” пансионатлари сел туфайли зарар кўрди.

    Табиий офат оқибатларини бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, фуқаро муҳофазаси хизматлари ва маҳаллий аҳоли иштирок этмоқда. 18 августдан Иссиқ-Кўл ва Тўн туманларида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

    Сел оқибатида Иссиқ-Кўл вилоятининг айрим йўлларида транспорт ҳаракати чекланди, деб хабар беради eadaily.com.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates