Ўзбекистоннинг бир гуруҳ медиа вакиллари "Бутунжаҳон аудиовизуал ва кўнгилочар саммит"да иштирок этди

    Куни кеча Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида биринчи “WAVES 2025 — Бутунжаҳон аудиовизуал ва кўнгилочар саммит”ининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

    Унда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    Унда 100га яқин мамлакатлардан медиа вакиллари, йирик платформалар, жумладан Bollywood, Amazon вакиллари, Шохруххон сингари дунё кино юлдузлари қатнашмоқда.

    Мумбайдаги “Jio Convention Center” марказида 5 майгача давом этадиган ушбу халқаро саммитда ўзбекистондан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Х.Салимов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Ш.Қудратхўжа, «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири С.Дониёров, Ўзбекистонинг Ҳиндистондаги элчихонаси масъул ходими С.Суяров, ЎзЖКУ проректори Н.Муродова, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси масъул ходими У.Ёқубов, кинематография агентлигидан С.Ражабов ва Ғ.Ҳошимов, жами 8 киши иштирок этмоқда.

    Кеча куннинг иккинчи ярмида ўтаётган саммит сессияларида медиа соҳасида сунъий ақл, технологик инновациялар, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорлик ва маданий алмашинув асосий йўналишлар сифатида кўтарилмоқда.

    Айни пайтда саммит ўз ишини давом эттирмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates