Ўзбекистоннинг ФАО билан ҳамкорлиги янг лойиҳалар доирасида давом этади

    Агросектор 3 июл 2023 1160

    Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Рим шаҳрида ўтаётган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг 43-конференцияси доирасида ФАО бош директорининг ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин билан учрашди.

    ФАО 1945 йил 16 октябрда ташкил топган бўлиб, 1946 йилда БМТнинг озиқланиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ихтисослашган муассасаси мақомига эга бўлди. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Рим (Италия)да жойлашган бўлиб, 194 та давлат ташкилот аъзоси саналади.

    Ўзбекистоннинг ФАО билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларининг жами сони 66 та бўлиб, умумий қиймати 70,05 миллион долларни ташкил этади. Бугунга қадар жами 15,03 миллион долларлик 33 та лойиҳани амалга ошириш якунланди. Ҳозирда 33 та лойиҳа устида иш олиб бориляпти (умумий қиймати – 55,14 миллион доллар) ва умумий қиймати 41,3 миллион долларга тенг 4 та лойиҳа ишлаб чиқиляпти.

    Учрашувда вазир ташкилот билан ҳамкорлик жўшқин бораётганлигини қайд этди, Ўзбекистон томони қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ва мамлакат озиқ-овқат тизимини қайта ташкил этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги ФАОнинг ролини юқори баҳолашини маълум қилди.

    Шунингдек, учрашувда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолиятини кенгайтириш лозимлиги таъкидланди, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш, шу мақсадда ўзбекистонлик ёшлар учун қўшма дастур ташкил этиш таклифи ўртага ташланди.

    Азиз Воитов таъкидлаганидек, 7-8 сентябрда Самарқандда ФАО билан ҳамкорликда Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция ташкил этилади. Учрашувда ушбу глобал аҳамиятга эга тадбирни ўтказишга оид ташкилий масалалар ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates