Ўзбекистоннинг Ипак йўлидаги беқиёс ўрни ва таъсири ЮНЕСКОда эътироф этилди

    Халқаро ҳамкорлик 10 апрел 2023 1081

    Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида ушбу халқаро ташкилотнинг “Ипак йўли” дастурига асос солинганига 35 йил тўлгани муносабати билан қатор илмий, маданий ва бошқа йўналишлардаги тадбирлар уюштирилди.

    ЮНЕСКО раҳбарияти, қатор давлатлардан юқори мартабали делегациялар, Ипак йўлини ўрганишга ихтисослашган олим ва ёш мутахассислар иштирок этган ушбу тадбирларда манфаатдор мамлакатлар қаторида Ўзбекистоннинг Ипак йўли умумий меросини тадқиқ этиш, сақлаш ва илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда бу борада ЮНЕСКО билан ўрнатилган ҳамкорлик муносабатлари доир илиқ фикрлар билдирилди.

    ЮНЕСКО бош директорининг ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича ўринбосари Габриэла Рамос Самарқандда жойлашган Марказий Осиё тадқиқотлари институти (ЮНЕСКО қарамоғида) томонидан Ипак йўли меросини ўрганишга қўшаётган беқиёс ҳиссаси ҳақли равишда эътироф этди.

    ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази (УММ) директори Лазар Элондоу Ўзбекистон бошчилигида Тожикистон ва Туркманистон иштирокида ишлаб чиқилган “Ипак йўли: Зарафшон-Қорақум йўлаги” трансмиллий номинациясига юксак баҳо берди. 3 давлат ҳудудида жойлашган 31 маданий мерос ва архитектура ёдгорликларини қамраб олган ушбу номинация жорий йил 10-25 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Арь-Риёз шаҳрида бўладиган Умумжаҳон мероси қўмитасининг 45-йиғилишида Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилишига умид билдирди.

    “Ипак йўли: Зарафшон-Қорақум йўлаги” файли устида 2003 йилдан бери иш олиб борилган бўлиб, у 2022 йилда ЮНЕСКОга киритилган. Ҳужжат Бухоро вилоятидан 7 та (Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси, Варахша, Варданза ёдгорликлари, Пойкент қадимий шаҳри ва Чашмаи Аюб мақбараси; Навоий вилоятидан 4 та (Деггарон масжиди, Мир Саид Баҳром мақбараси, Қосим Шайх ва Работи Малик мажмуалари; Самарқанддан 4 та (Дабусия қадимий шаҳри, Кофир қалъа, Жартепа ва Сулаймонтепа) объектларини қамраб олади.

    Лувр музейи етакчи мутахассиси Рокко Ранте Ўзбекистон маданий мероси ва унинг Ипак йўли умумий меросида тутган муҳим ўрнига тўхталди. Жумладан, эксперт ўзи илмий куратор бўлган 2022 йил ноябрдан 2023 йил мартгача Лувр музейида ташкил қилинган “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” деб номланган кўргазма ҳақида батафсил сўзлаб берди. У кўргазмани Ипак йўли тарихи, цивилизациялар ўртасидаги мулоқот ва алмашувни санъат ва маданият орқали ёритиб берадиган ноёб илмий манба, деб атади.

    Марказий Осиё тадқиқотлари институти директори Дмитрий Воякин Ўзбекистонда, хусусан, Қорақалпоғистонда маданий мерос ва архитектура объектларини ҳимоя қилиш ҳамда унга таянган ҳолда барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тақдимот қилди. У Ўзбекистон бошчилигида ишлаб чиқилаётгган янги трансмиллий ҳужжат - “Ипак йўли: Сирдарё-Зарафшон йўлаги” номинациясига батафсил тўхталди. 2021 йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида ўтказилган “Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш” номли илмий-амалий анжуман натижаларини бажариш борасидаги саъй-ҳаракатларга алоҳида урғу берди.

    Франциянинг “HERA Transcontinental” ассоцияцияси (Ипак йўли меросини ўрганишга ихтисослашган) Кристин Бернабеу бошқа шаҳарлар қаторида Ипак йўли марказида жойлашган Самарқанд шаҳри то қадимдан ҳозирга қадар “ўзаро ҳамжиҳатлик, этник ва динлараро бағрикенгликнинг рамзи” бўлиб қолаётганлигини эътироф этди. Кембриж университети профессори Питер Франкопан Ипак йўли меросини чуқур ўрганиш бўйича ўзи олиб борган тадқиқотлар тақдимотида Ўзбекистоннинг кўҳна шаҳарлари суратларидан фаол фойдаланди.

    Ўзбекистон томони сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида моддий, номоддий ва маънавий меросни сақлаш, тарғиб қилиш ва илгари суриш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумот берди. Ўзбекистонни Ипак йўли мероси нуқтаи назаридан чуқур ўрганаётган ва бу борада мамлакатимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган олимларга миннатдорлик изҳор этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates