Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида хусусий секторнинг ўрни муҳим

    Халқаро ҳамкорлик 2 декабр 2022 1887

    Жорий йил 1 декабрда « Hilton Tashkent » меҳмонхонасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан БМТТД, UNCTAD/ЖСТ Халқаро савдо маркази ва ЖСТ Котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишининг иқтисодиётнинг турли тармоқларига таъсирига бағишланган ушбу тадбирда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска, Савдо-саноат палатаси, республика хусусий сектори, ишбилармон доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, хорижий экспертлар иштирок этди.

    БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакили Матилда Димовска ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Мамлакатнинг бу интилишлари, унинг фикрича, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишни рағбатлантиради ҳамда савдо муносабатларини эркинлаштириш ислоҳотларини чуқурлаштиради.

    Ишбилармон доиралар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида хусусий секторнинг ўрни, Ташкилотга қўшилишнинг мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқларига таъсири ҳамда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари ва бошқа жиҳатлар муҳокама қилинди.

    Грузия ва Тожикистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича бош музокарачилар М. Жанелидзе ва С. Носирзода тадбир иштирокчиларини Ташкилотга аъзо бўлиш тажрибаси ва аъзолик натижасида ушбу мамлакатларнинг хусусий сектори учун юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш бўйича олиб борилган ишлар билан таништирди.

    ЖСТ Котибиятининг аъзо бўлиш департаменти вакили Хусрав Расулов Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон томонидан тизимли ишлар олиб борилганини таъкидлади ва мамлакатимизнинг Ташкилотга кириш жараёнини жадаллаштириш юзасидан амалга оширилаётган изчил саъй-ҳаракатларни қайд этди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates