Ўзганинг банк мобил иловасига уланиб олган шахс ушланди

    Қашқадарё вилоятида яшовчи аёл ўзининг банк мобил картасидан 1 млн.га яқин пул маблағлари ечиб олингани бўйича ИИОга мурожаат қилди.

    Мурожаатга асосан тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи М.М. содир этганлиги аниқланди.

    Қайд этилишича, гумонланувчи М.М. жабрланувчи аёл Х.М.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали унинг шахсий маълумотларини қўлга киритади. Шундан сўнг, жабрланувчининг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, унинг 1 млн.га яқин пулларини ўзлаштириб ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 моддаси 3 қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.