Паркентда "Узум сайли" халқаро фестивали бўлиб ўтади

    Шу йилнинг 23-24 август кунлари Паркент туманида Тошкент вилоятининг эно ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида "Узум сайли" халқаро фестивали бўлиб ўтади.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси хабар берди.

    Туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинаётган тадбирнинг асосий мақсади — сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиниш, эно туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган.

    Фестивалда Республиканинг барча вилоятларидан фермер хўжаликлари, экотуризм йўналишидаги тадбиркорлар ва турли хил табиий ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади.

    Тадбирда қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ўтказилади.

    Фестивалнинг маданий қисмидан эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.

    Шу муносабат билан, бўлиб ўтадиган "Узум сайли" халқаро фестивалига туристик ташкилотлар, меҳмонлар, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли таклиф этилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates