«Узум сайли» халқаро фестивалининг расмий очилиш маросими ўтказилди

    Жорий йил 23 августда Паркент туманида ўтказилаётган «Узум сайли» халқаро фестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Унда Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С.Ниязов, Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев, қатор ташкилот ва идоралар вакиллари, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Туризм соҳасига бўлган эътибор сабаб, Тошкент вилоятида эко, зиёрат, экстремал, тиббиёт, гастрономик туризм йўналишлари билан бир қаторда агротуризм ривожланишига ҳам кенг имконият яратилди. Биргина ўтган беш йилда Вилоятга хорижий туристлар қарийб 2 баробарга 350 минг нафардан 560 минг нафарга, маҳаллий туристлар 5 баробарга 2 миллиондан 10 миллион нафаргача оширишга эришилди. Шундан 8%ни агротуризм йўналишида ташриф буюрган сайёҳлар ташкил этади.

    Фестиваль дастуридан қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ўрин олган.

    Фестивалнинг маданий қисмида эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, номинациялар бўйича республика кўрик-танловлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар ҳамда халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалари ташкил этилган.

    Фестивалда Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар, узумчилик ва вино саноатида фаолият юритаётган соҳа вакиллари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган молиявий ва инвестиция ваколатхоналари, хорижий давлатларнинг элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳамда Италия, Сербия, Россия, Жанубий Корея, Сингапур, Беларусь, Грузия, Озарбайжон каби 30 дан ортиқ давлатлардан олимлар, экспертлар ва соҳанинг йирик намоёндалари иштирок этяпти.

    Таъкидлаш жоизки 2023 йилда ўтказилган «Узум сайли» халқаро фестивалига 100 мингдан ортиқ маҳаллий ҳамда 1000 дан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, бу йилги фестивалга 150 минг нафар сайёҳлар ташриф буюриши кутиляпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates