Фестивалда Республиканинг 12 вилоятидан фермер хўжаликлари, экотуризм йўналишидаги тадбиркорлар ва турли хил табиий ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади. Ҳар бир ҳудуд ўз эко, агро, гастротуризм салоҳиятини намойиш этади.
Тадбирда хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан маҳорат дарслари, бизнес лойиҳалар, экотуризм ва узумчилик соҳасида эришилган натижалар тақдимоти ўтказилади.