Узум нархи билан боғлиқ хабарларга вазирлик нима дейди?

    Ижтимоий тармоқларда узум нархининг ошиб кетганлиги билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўта қиммат нархлар ҳақидаги хабар асоссиз бўлиб, гибридланган ёхуд нави ўзгартирилган йирик узумларнинг нархи оддий маҳаллий навлардан нархи юқори. Мисол учун, “Аватар” навли узумнинг 1 килоси 35 минг сўмдан 70-80 минг сўмгача, “Мерседес” навли узумнинг килодаги нархи 30 минг сўмдан 70 минг сўмгача эканлиги аниқланди.

    Қора кишмиш ва ҳусайни узумининг нархи эса харидорлар учун мақбул нархда сотилмоқда.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, барча узум навлари ҳам қиммат эмас. Истеъмол учун яроқли, таъми ширин маҳаллий “Кишмиш”, “Кетмон сопи”, “Келин бармоқ” навли узумларимизнинг нархи эса 15 мингдан 40 минг сўмгача сотилмоқда. “Тойфи” навли кузда пишиб етиладиган узумнинг нархи 10-15 минг сўм атрофида сотилмоқда.

    Нашрлар томонидан келтирилган 200 минг сўм турадиган узумга келсак, гибрид етиштирилган ва доимий истеъмолга тақдим этилган нав ҳақида сўз кетмаяпти. Кунлик истеъмол ва бошқа мақсадлар учун харид орасидаги аниқликни тўғри қўйишни сўраймиз, — дейди мутасаддилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates