Перуда автобус 100 метрлик жарликка тушиб кетди: 12 киши ҳалок бўлди

    Перу марказидаги Карлос-Фермин-Фицкарральд вилоятидаги Анкаш минтақасида ичида йўловчилари бўлган автобус 100 метрлик жарликка тушиб кетди.

    Ҳодиса оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Карлос Ойола маълум қилди.

    “Йўл-транспорт ҳодисаси вилоятдан 500 метр узоқликда содир бўлган. Автобус Яуя ҳудудидан Лимага кетаётган эди. 12 киши ҳалок бўлди, 15 дан ортиқ киши жароҳат олди”, деди Ойола.

    Воқеа жойида полиция ва тиббий хизматлар ишламоқда, деди у.

    Жабрланганлар тиббиёт марказларга олиб кетилмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates