Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди

    Наманган вилояти “Учқўрғон” чегара божхона пости инспектори 57 дона “iPhone 16 PRO MAX” телефонларини IMEI-коди (ҳар бири учун 100 доллар) бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда чет элдан олиб келинган кийим-кечаклар учун чора кўрмаслик эвазига жами 6100 доллар пора талаб қилган.

    Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Учқўрғон” чегара божхона постининг божхона назорати ва расмийлаштирув гуруҳи инспектори Давлатобод туманида яшовчи, 1993 й.т. шахснинг хориждан олиб келинган 57 дона “Iphone 16 PRO MAX” телефон қурилмаларини Тошкент халқаро аэропортида ишловчи божхона ходими орқали IMEI-коди бўйича рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир уяли алоқа воситаси учун 100 АҚШ долларидан, жами 5700 АҚШ доллари ҳамда муқаддам фуқаро томонидан чет элдан декларацияда кўрсатмаган ҳолда кийим-кечакларни олиб келганлиги юзасидан чора кўрмаганлиги эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.

    Инспектор жорий йилнинг 11 ва 14 июль кунлари сўралган пул маблағидан 900 АҚШ доллари ҳисобида 11 млн 317 минг сўмни ўзи ва қариндошига тегишли банк пластик карталарига ўтказдириб олади.

    Аммо, 16 июль куни у 1000 АҚШ доллари ҳисобида 12 млн. 550 минг сўмни қариндошининг банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳолат юзасидан божхона инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates