Покистонда муссон ёмғири туфайли 279 киши ҳаётдан кўз юмди

    Покистонда июнь ойи охирида бошланган муссон ёмғири ва шунга боғлиқ ҳодисалар туфайли камида 279 киши ҳалок бўлди ва 676 киши жароҳатланди, дея сешанба куни Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси маълум қилди.

    1500 дан ортиқ бино вайрон бўлган, юзлаб одамларни эвакуация қилинди. Чорвачилик ва деҳқончилик катта зарар кўрди.

    Ҳисоботга кўра, энг кўп қурбонлар шарқий Панжоб вилоятига тўғри келди, 151 киши ҳаётдан кўз юмган, 536 нафари жароҳатланган. Шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятида 64 киши ҳалок бўлгани ва 80 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Синд, Белужистон ва Гилгит-Балтистон вилоятларида ҳалок бўлганлар қайд этилган.

    Мамлакат расмийлари одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва табиий офатдан келадиган зарарни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Метеорологларнинг фикрича, яқин кунларда кучли ёғингарчилик давом этади.

    Покистонда муссон мавсуми одатда июндан сентябргача давом этиб, қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган кучли ёмғирни келтириб чиқаради, лекин кўпинча сув тошқинлари ва бошқа табиий офатларга олиб келади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates