Лого Лого-пв-уз

    Покистондаги темир йўл ҳалокати қурбонлари сони 30 кишига етди

    Якшанба куни Покистон жанубида поезд ҳалокатида камида 30 киши қурбон бўлди.

    Янгиланган маълумотларга кўра, жароҳатланганлар сони 60 нафарга етди, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ва қурбонлар сони ортиши мумкин, дея хабар бермоқда Покистон темир йўл хизматлари.

    Синд вилоятининг Навабшоҳ шаҳри яқинида Карачидан Абботтободга кетаётган тезюрар поезд ҳалокатга учради. Ҳаммаси бўлиб 10 та вагон рельсдан чиқиб кетган, воқеа содир бўлган жойда темир йўл ҳаракати тўсиб қўйилган.

    Покистон темир йўллари вазири Хаважа Саад Рафиқ аварияга техник носозлик ёки чалғиб қолиш сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтди, бироқ фожиа ҳолатларига ҳали ойдинлик киритилмаган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates