Ушбу журнал Варшавадаги "REA" ноширлик уйи ва "Drukarnia Skleniarz" матбаа компанияси томонидан поляк тилида нашр қилинди.
Журналда мамлакатимизнинг сўнгги олти йил давомида амалга оширган кенг қамровли ислоҳотлари натижасида Янги Ўзбекистонда сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларнинг яратилиши тафсилотлари атрофлича қаламга олингани баробарида ижтимоий давлат ва мамлакатимиз барқарор тараққиётининг қудратли омили сифатидаги Тараққиёт стратегияси тўлиқ баён этилган.
Унда конституциявий ислоҳотлар, сиёсий ва маъмурий тизимни такомиллаштириш, парламент назорати, замонавий маҳалла институти мавзулари кенг ёритилгани билан ҳам эътиборга сазовордир.
Мазкур журнал 1 минг нусхада чоп этилди.