Польшалик аёл музда уч соатдан ортиқ вақт ўтказиб, рекорд ўрнатди

    Польшалик аёл муз кублари билан тўлдирилган қутида уч соатдан кўпроқ вақт ўтказди ва совуққа чидамлилик бўйича аёллар ўртасида рекорд ўрнатди.

    48 ёшли спортчи Катажина Якубовскининг натижаси 3 соат, 6 дақиқа, 45 сонияни ташкил қилди.

    Эркаклар ўртасидаги рекорд унинг ҳамюрти Кшиштоф Гаевскийга тегишли – у муз устида 3 соат, 11 дақиқа, 27 сония вақт ўтказган, деб хабар беради mir24.tv.

    Польша фуқароси рекорд ўрнатишдан олдин соғлиғига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун тиббий кўрик ва тестлардан ўтди. Синовдан олдин у учта машғулот ўтказди, бу орқали у тана ҳароратининг ўзгаришини кузатди. Гиннеснинг рекордлар китоби веб-сайтига кўра, Катаржина кислород терапияси, массаж ва ўз-ўзини гипноз қилиш ёрдамида ҳам ўзини мазкур рекордга тайёрлади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates