Пойтахт аҳолисига етказиладиган ичимлик сув неча босқичда тозаланади?

    Авваллари лабораторияда атиги 10 га яқин таҳлиллар ўтказилган.

    Тошкент шаҳри аҳолисини ичимлик сув билан таъминловчи 7 та сув иншооти мавжуд. Шулардан бири ва энг қадимийси “Бўзсув” бош сув иншооти ҳисобланади.

    “Бўзсув” бош сув иншоотидаги сувнинг атиги 7 фоизи аҳолига ичимлик сув сифатида йўналтирилади. Йўналтирилганда ҳам 3 босқичлик тозалаш жараёнларидан ўтказилиб, сўнг аҳоли истеъмолига етказилади.

    — Биринчи босқичда Бўзсув каналидан кириб келадиган сув (камера реакцияси орқали) сульфат алюминий ишкорига тўйинтирилиб, 2 та 90 000 кубга эга бўлган сунъий тиндиргичларга киритилади, — дейди “Бўзсув” бош сув иншооти бошлиғи Жавлон Юнусов. — Кейинги босқичларда насос агрегатлари орқали тозалаш учун сизотлаш бўлимига ўтказилади ва икки босқичда сув гипохлорид ёрдамида зарарсизлантирилади. Сизотлаш майдони 18 та сизотлагичдан иборат бўлиб, 1 соатда 13 000 куб сувни сизотлаш қувватига эга. Тоза ичимлик сув жамлагичлар, яъни резервуарлар сони эса 4 та. Ўтган йили иншоотнинг фильтрлаш ва кимё бактериология бинолари тўлиқ таъмирланиб, зарурий жиҳозлар билан таъминланди. Авваллари лабораториямизда атиги 10 га яқин таҳлиллар ўтказилган. Ҳозир сув таркиби жаҳон стандартларига мос 25 дан зиёд таҳлилдан ўтказилади.

    Тошкент шаҳрида сув таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида қатор халқаро лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Айни кунда “K-WATER” компанияси Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ичимлик сув тармоқларининг бир қисмини автоматлаштириш, диспетчерлик ва модернизациялашни ўз ичига олган пилот грант лойиҳасини амалга оширмоқда. 2022 йилда намуна лойиҳаси асосида Марказ-7 ҳамда Миробод туманидаги Қўйлиқ массивидаги жисмоний ва юридик шахсларга жами 2714 дона смарт сув ҳисоблагичлари ўрнатилади.

    Пресс тур иштирокчилари Чилонзор сув тақсимоти бошқармасида ташкил этилган замонавий диспетчерлик маркази фаолияти билан ҳам танишди.

    Ирода ТОШМАТОВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates