Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманида иштирок этди

    Шу кунларда Ўзбекистон креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва барқарор келажакни тарғиб қилиш йўлидаги тамалтошни қўймоқда.

    Ушбу жараённи WCCE-2024 – Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманида иштирок этаётган халқаро ҳамжамиятнинг кўмагисиз амалга ошириш имконсиз бўлар эди.

    YUNKTAD ва унинг Бош котиби Ребека Гринспан, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ва унинг Бош директори ўринбосари Силви Форбан, Индонезия Республикаси Туризм ва креатив иқтисодиёт вазирлиги ҳамда вазир Сандиага Унога ҳамкорлик ва ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаганлари учун самимий миннатдорлигимни билдираман.

    Шунингдек, Қатар музейлари раиси Шайх Ол-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Сонийга ва Art of Heritage” бош директори, Қироллик оиласи аъзоси малика Нура Олфайсал ҳазрати олияларига маданий меросни асраб-авайлашда кўрсатаётган ёрдамлари учун чексиз эҳтиромимни изҳор этаман.

    Креативлик ва инновациялар мамлакат тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутадиган келажакни яратиш йўлидаги Ўзбекистоннинг мақсадларини қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур, — дейди Саида Мирзиёева.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates