Термизда халқаро илмий-амалий анжуман бошланмоқда

    Термиз шаҳрида жойлашган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошламоқда, дея хабар бермоқда Yuz.uz мухбири.

    Айни вақтда юртимизда кўзга кўринган исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчиларимиз, шунингдек, Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан ташриф буюрган 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар мазкур халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун воҳамизга ташриф буюришган.

    Анжуманнинг биринчи кунида халқаро илмий-амалий анжуман очилиш маросими, халқаро анжуман ялпи йиғилиши, шўбалар йиғилишлари, хорижлик уламолар иштирокида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази талабалари билан учрашув, ёпилиш маросими ҳамда бошқа қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates