баннер
2 апр 2025
14:50

    Президентликка номзод Алишер Қодиров Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида бўлди

    Сайлов 6 октябр 2021 1668

    Қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодиров Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабига ташриф буюрди.

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги ушбу мактабга Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номи берилган бўлиб, ижодкор ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида намуна кўрсатиб келмоқда.

    Номзод Алишер Қодиров мактаб фаолияти билан танишар экан, бу масканда кўплаб Ўзбекистон Қаҳрамонлари етишиб чиқишига ишонч билдирди. Педагоглар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, уларга яратилган шароитларни ўрганди. Мактаб битирувчиларини олий таълимга қамрови ва ўқитувчиларнинг ютуқлари билан қизиқди.

    Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

    ЎзА

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech