Президентликка номзод Алишер Қодиров: “Кейинги беш йилликда мамлакатимиз аввалги йиллардан анча ривожланади”

    Сайлов 25 сентябр 2021 1274

    Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Миллий тикланиш демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг Тошкент вилоятилик сайловчилар билан учрашуви қизғин савол-жавоблар, мунозараларга бой бўлмоқда.

    Унда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    — Ўзбекистон ўзгариш йўлига кирди, — деди А.Қодиров. — Ҳам иқтисодий, ҳам маънавий ва ижтимоий ислоҳотларга бой тарзда аҳоли фаровонлигини ошириш бизнинг келгуси мақсадимиздир. Барча соҳаларда, айниқса, иқтисодиётда давлат аралашуви камаймас экан, мақсадларимизга эришишимиз қийинлашиб бораверади.

    Хусусан, қишлоқ хўжалиги бўйича ислоҳотлар мамлакатимиз учун жуда муҳим. Шуни эътиборга олиб, соҳада жаҳон тажрибасини татбиқ этиш, маркетинг ва экспортни тўғри йўлга қўйиш керак. Бизда фермерлар бу ишларни қилгиси келади. Бироқ ҳаммада ҳам бунга имкон йўқ. Фермер хўжаликларига эркинлик берсак улар бемалол ривожланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates