Профессионал таълим муассасалари (Адлия вазирлигининг юридик техникумларидан ташқари) ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш юзасидан аризалар жорий йилнинг 20 июлидан 10 августига қадар ўқувчи таҳсил олаётган профессионал таълим муассасаларининг ўзида қабул қилинади.
Ўқишни бошқа таълим муассасаларига кўчириш юзасидан берилган аризалар қабул қилувчи таълим муассасаси бўйсунувчи тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан жорий йилнинг 15 август кунидан бошлаб кўриб чиқилади.
Давлат гранти асосида таълим олаётган ўқувчилар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашда уларга давлат гранти асосида таълимни давом эттириш имконияти берилади.