"Қамчиқ" довонида автомашина хандаққа тушиб кетди

    Кеча, 24 июль куни соат 16:53 да "DAF" русумли юк автомашина ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида йўл ўртасида қайчи усулида тўхтаб қолган

    Қайд этилишича, машина А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 242.2 км.да "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.

    Натижада машинанинг ёқилғиси оқиб кетган. Унинг ортидан келаётган "CIMC" русумли қурилиш маҳсулоти ташишга мўлжалланган автомашина тойиб кетиб йўл четидаги хандаққа (кювет)га тушиб кетган.

    Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВнинг "Қамчиқ" довони қутқврувчилари етиб бориб, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ходимлари билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этишга киришган.

    Йўл транспорт ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш вақтида йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган.

    "Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates