Қарши шаҳрида Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм форуми бўлиб ўтди

    Бизнес 25 сентябр 2023 1196

    Хитойнинг Сзянсу провинцияси губернатори Сюй Куньлинь бошчилигидаги Хитой делегациясининг ташрифи доирасида Қарши шаҳрида Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм форуми бўлиб ўтди. Тадбир устувор тармоқларда ўзаро манфаатли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини белгилаб олиш ҳам имконини берди.

    B2B ва B2G тарзида ташкил этилган учрашувларда Хитой ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари, инвесторлар, вазирлик ва идораларнинг 250 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Мулоқотлар давомида ҳамкорликни ривожлантириш, янги қўшма ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди.

    Маълумот учун: 2017-2022 йилларда Хитойнинг Ўзбекистонга киритган инвестицияларнинг умумий ҳажми 10 миллиард доллардан ошди. Биргина 2022 йилда 2 миллиард доллардан ортиқ сармоя ўзлаштирилди. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони бугунги кунда 1 823 тага етди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.