Қашқадарёда АЁҚШ 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    Корхона масъуллари электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштириб, дастурга киритмаган.

    Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш оқибатида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

    Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Хабарда айтилишича, «Ўзэнергоинспекция» томонидан ўтказилган назорат тадбирида Наврўз маҳалласидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси текширилди. Натижада корхона масъуллари электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштириб, дастурга киритмагани аниқланди.

    Бунинг оқибада келтирилган 1 миллиард 85 миллион сўм миқдоридаги зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates