Қашқадарёда Германиянинг касб-ҳунар мактаби фаолияти йўлга қўйилади

    Ўқув мактаби немис тили ва касб-ҳунарлар, жумладан, машинасозлик, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида малакалий мутахассисларни тайёрлайди ҳамда уларни Германияга ташкилий тарзда ишга юборишга хизмат қилади.

    Германияда бўлиб турган Қашқадарёда вилояти делегацияси аъзолари Лейпциг шаҳрида жойлашган Авестос компанияси бош директори Клаус Мичел иштирокида икки томонлама учрашув ўтказилиб қўшма истиқболдаги режалар бўйича музокаралар ўтказилди.

    Музокаралар давомида, Қашқадарё вилоятида тажриба-синов тарзида немис ўқув дастурлари ва технологиялари асосида профессионал касб-ҳунар мактабини барпо этиш лойиҳаси илгари сурилди.

    Ушбу ташкил этилаётган касб-ҳунар мактабини асосий мақсади - жаҳон талабларига жавоб берадиган ёш кадрларни тайёрлаш ва профессионал кўникмаларни улашишдан иборат. Ўқув мактабида немис тили ва касб-ҳунарлар жумладан, машина созлик, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида малакалий мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларни Германияга ташкилий тарзда ишга юбориш кўзда тутилади.

    Касб-ҳунар мактаби фаолияти ўрганилиб, тадбир якунида икки томон ўртасида англашинув меморандуми имзоланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates