Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ самитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар пойтахтимизга етиб келган.