Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасининг 3,7 километри бўйича келишиб олди

    Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари давлат чегарасининг 3,7 километр умумий қисми бўйича келишиб олишди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

    “Қирғизистон Республикасининг Боткен вилоятининг Боткен шаҳрида 2024 йилнинг 30 январидан 5 февралига қадар эришилган келишувга мувофиқ, қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон-Тожикистон ҳукумати делегацияларининг ҳуқуқий масалалар бўйича топографик ишчи гуруҳлари ва ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган йиғилишда топографик ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 3,71 километр қисмини келишиб олишди.

    Матбуот хизматининг ишонч билдиришича, томонлар Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда қолган ҳудудларни тавсифлаш устида ишлашни давом эттиради.

    Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги 970 километрдан сал кўпроқни ташкил қилади. 2002 йилнинг декабрь ойидан бошлаб уни делимитация қилиш (давлат чегарасини унинг ўтиш жойини тавсифлаш ва харитада чизиш) бўйича музокаралар давом этмоқда. Ҳозирги вақтда чегара чизиғининг қарийб 90 фоизи давлатлар томонидан аниқланган, қолган участкалар баҳсли ҳисобланади. Ушбу муаммонинг ҳал қилинмагани икки республиканинг маҳаллий аҳолиси ва ҳарбий хизматчилари ўртасида бир неча бор низоларга сабаб бўлган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates