Қирғизистонда йиртқич динозаврларнинг янги тури қолдиқлари топилди

    Мюнхендаги Палеонтология музейи немис олимлари қирғизистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Қирғизистон ғарбидаги тоғли чўл ҳудудида йиртқич теропод гуруҳига оид динозаврларининг янги тури қолдиқларини топишди.

    Тадқиқот натижалари Zoological Journal of the Linnean Society (ZJLS) илмий нашрида эълон қилинди.

    Мутахассисларнинг фикрича, Alpkarakush kyrgyzicus Қирғизистон ҳудудидан топилган биринчи теропод динозаврига айланди.

    Палеонтологларнинг таъкидлашича, Alpkarakush kyrgyzicus қирғиз қаҳрамонлик эпоси “Манас”даги улкан мифологик қуш Алпкаракуш номи билан аталган.

    Динозаврнинг қолдиқлари тахминан 165 миллион йил аввал Ўрта юра даврида ҳосил бўлган балбансой қатламининг чўкиндиларидан топилган.

    Суяклар таҳлили шуни кўрсатдики, динозаврнинг узунлиги қарийб тўққиз метрга этган.

    Кўплаб бошқа тероподлар билан таққослаш шуни кўрсатадики, янги тур метриакантозаврлардир ва Шарқий Осиёдаги йирик йиртқич динозаврлар билан чамбарчас боғлиқ.

    Палеонтологлар метриакантозаврлар ва бошқа муҳим тероподлар гуруҳлари Жануби-Шарқий Осиёда келиб чиққанлигини, у ердан улар Марказий Осиё ва Европа орқали бошқа қитъаларга тарқалиб кетганлигини тахмин қилишмоқда, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates